Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида навбатдаги кадрлар алмашинуви бўлиб ўтди. Сардор Ражабов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. У янги лавозимда кеча лавозимидан озод этилган Шоҳрух Далиев ўрнини эгаллади.
Ражабов меҳнат фаолияти давомида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари, шунингдек, ММТВнинг "Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш" департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Олий таълим вазирлиги раҳбарининг президент томонидан ишдан бўшатилган яна икки ўринбосари лавозимини ким эгаллаши ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Шунингдек, Бахтиёр Йўлдошев Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди. У бунга қадар "Янги Ўзбекистон" университети проректори лавозимида ишлаб келаётган эди. У янги лавозимни идоранинг аввалги раҳбари Адҳам Худайқулов бошқа ишга ўтганидан сўнг эгаллаган.
Тайинловлар Ўзбекистон раҳбарининг фармони билан амалга оширилди.
Аввалроқ, Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаганди. У Сардор Ражабовнинг ўрнига келди.
Изоҳлар мавжуд емас