Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон олий таълим вазири ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
Сиёсат

Ўзбекистон олий таълим вазири ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг уч нафар ўринбосари лавозимидан озод этилишини маълум қилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, шкнингдек, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббоев лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худайқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда мамлакат президенти мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди. Шавкат Мирзиёев бу қарорга мутасаддиларнинг таълим ислоҳотлари мазмун-моҳиятини тушунмаётгани сабаб бўлганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 12 йиллик умумий таълим жорий этилмоқда. Batafsil.uz мухбирига бу маълумотни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади ва тегишли ҳужжат бугуноқ имзоланишини маълум қилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...