Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний блогер Алишер Турсуновни қидирувга берган. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.
“Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси 1-қисми - диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, иштирок этиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилди," - деди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.
Шунингдек, у бундай ҳаракатлар 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамизки, Алишер Турсунов Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. 2017 йилда у интернет-портал, интернет-радио ва интернет-телевидениени ўз ичига олган диний мавзудаги Azon медиа гуруҳини ташкил этди. 2023 йил август ойида барча Azon лойиҳалари ёпилди, аммо бир неча ой ўтгач, Алишер Турсунов Azon Global ахборот-таҳлилий порталини ишга туширди.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2023 йил охирида Турсунов Туркия махсус хизматлари томонидан ҳибсга олиниб, депортация марказига жойлаштирилган эди. Ўтган йилнинг февраль ойида у озодликка чиққан ва оиласига қайтганди.
Изоҳлар мавжуд емас