Загрузка
Загрузка
Фарғонада ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли болани уриб юборди
Ҳодисалар

Фарғонада ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли болани уриб юборди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида "Damas" ҳайдовчиси мактабга кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборди. Бола ҳалок бўлди.

Zo‘r tv телеканали журналистларининг маълум қилишича, фожиа Қува туманида эрта тонгда содир бўлган. Ўлим билан тугаган ЙТҲнинг аниқ санаси маълум қилинмаган. Болани " Damas"ни ишончнома асосида бошқарган 21 ёшли ҳайдовчи уриб юборган.

Бола шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Гумонланувчи ҳибсга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт ҳаракати ёки ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...