Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Суриянинг Идлиб вилоятида хорижий жангариларга қарши кенг кўламли кампания давом этмоқда. Аҳмад аш-Шар кучлари назоратига радикал гуруҳларга алоқадор бўлган Ўзбекистондан чиққан бир неча киши тушиб қолган.
Сурия манбаларига кўра, июнь ойида "Абу Дужана" номи билан танилган ўзбекистонлик ҳарбий инструктор Аюб ҳибсга олинган. Август ойида хавфсизлик кучлари Идлибдаги турар-жой биносида топилган яна бир Ўзбекистон фуқароси - Исломни ҳибсга олди. 3 сентябрь куни расмийлар Ҳарам туманида ИШИД бўлинмаси йўқ қилинганини эълон қилди: ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон ва Ироқ фуқаролари ҳам бор эди.
Бу биринчи бундай операция эмас. 2020 йилдан бери "Шара ҳокимияти" тузилмалари ўзбек жангариларини, жумладан, "Ал-Қоида"га алоқадор "Тавҳид ва жиҳод катибаси" етакчиларини ҳибсга олганди.
Экспертларга кўра, кампаниядан мақсад минтақада ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва хорижий жиҳодчилар таъсирининг кучайишига йўл қўймасликдир. Мунтазам ҳибсга олинишига қарамай, уларнинг Идлибдаги иштироки сақланиб қолмоқда.
Аввалроқ суд қўқонлик фуқарони Сурияда фаолият юритаётган террорчилик гуруҳига қўшилишга урингани учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Изоҳлар мавжуд емас