Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Денов туманида расмийларнинг огоҳлантиришига қарамай, 15 ёшли қиз турмушга узатилди.
Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
2025 йил июль ойида маҳалла раиси ва ижтимоий ходимлар ота-оналарнинг тўй қилиш ниятидан хабар топишган. Улар текширув ўтказиб, болани турмушга бериш ноқонуний эканини таъкидлаб, расмий огоҳлантириш беришган.
Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими бўлиб ўтган. Тўйни ташкил қилган эркак қонунбузарлик учун жаримага тортиилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг таъкидлашича, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда ва бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди.
Изоҳлар мавжуд емас