Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарёда вояга етмаган қизнинг турмушга узатилиши юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 67 ёшли аёл 15 ёшли набираси ва 28 ёшли эркакка тўй қилиб узатган.
Гарчи никоҳ расмийлаштирилмаган бўлса-да, 75 ёшли эркак моддий рағбат эвазига улар учун диний никоҳ ўқиган.
Унга нисбатан 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 125-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қизнинг турмуш ўртоғи Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича айбланувчи бўлди.
Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани эрта никоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатни қоралаб, бу бола ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва қонунда белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини таъкидлади.
Изоҳлар мавжуд емас