Загрузка
Загрузка
Тошкентда эркак қарийб 130 миллион сўмни ўғирлаб, фоҳишалар хизматига сарфлаган
Ҳодисалар

Тошкентда эркак қарийб 130 миллион сўмни ўғирлаб, фоҳишалар хизматига сарфлаган

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу бозори ёнида эркак Nexia 3 русумли автомашинадан қарийб 128 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган. Пулнинг бир қисмини алиментга, қолганини эса шахсий кўнгилхушликларига, жумладан, фоҳишалар хизматига сарфлаган.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Тергов жараёнида жиноятчининг шахси аниқланди ва у ўз қилмишига иқрор бўлди.

Қўлга олинган шахс илгари ҳам жиноий жавобгарликка тортилган: 2018 йилда ўғирлик, 2012 йилда эса гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш ва муомала қилишда айбланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан янги иш қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...