Загрузка
Загрузка
Тошкентда қурилишда ишчини бетон плита босиб қолди
Ҳодисалар

Тошкентда қурилишда ишчини бетон плита босиб қолди

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмазор туманидаги қурилишда хавфсизлик қоидалари бузилиши сабабли ишчини бетон плита босиб қолди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари уни махсус жиҳозлар ёрдамида қутқариб олган.

Ҳодиса "112" тизими орқали шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар қилинган.

Қутқарувчиларнинг тез ва мувофиқ ҳаракатлари эркакнинг ҳаётини сақлаб қолган. Қутқарилгач, у тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Эслатиб  ўтамиз, Россиянинг Новосаратовка қишлоғидаги қурилишда ўзбекистонлик ишчининг бошига бир челак цемент тушганди. Шифокорлар эркакни ҳаётини сақлаб қололмаган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...