Загрузка
Загрузка
"Ўзэнергоинспекция"нинг танқидий йиғилишида 135 нафар ходим жазоланди, бир қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди
Жамият

"Ўзэнергоинспекция"нинг танқидий йиғилишида 135 нафар ходим жазоланди, бир қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди

51
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи Дадажон Исақулов раислигида жорий йилнинг биринчи чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда марказий аппарат ва барча ҳудудий бошқармалар ходимлари иштирок этиб, ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланишича, биринчи чорак давомида белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш жараёнида ўз ишига совуққонлик билан ёндашган ва топшириқларни муддатида бажармаган жами 135 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилган. Хусусан, 67 нафар ходим расман огоҳлантирилган бўлса, 60 нафарининг рағбатлантириш тўловлари қисқартирилган. Шунингдек, 4 нафар ходимга "хайфсан" берилган ва яна 4 нафари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Ишларни етарли даражада ташкил этмагани ва фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Бухоро, Жиззах ва Наманган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилган.

Истеъмолчиларга сифатли нефть маҳсулотлари етказиб бериш йўналишида назорат-кимё лабораториялари томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб топилиб, масъул ходимларга огоҳлантириш берилган.

Соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва фаолият шаффофлигини таъминлаш масаласи йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири бўлган.

Тадбир якунида ҳудудий бошқарма масъулларининг ҳисоботлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланган. Инспекция раҳбарияти ҳар бир ходимнинг хизмат вазифасига бўлган масъулияти доимий назоратда бўлишини алоҳида қайд этган.

Бундан олдин "Ўзбекнефтгаз" компанияси бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов раислигида ўтган йиғилишда "Нефтгазмонтаж" корхонасидаги тизимли муаммолар кескин танқид қилиниб, бир қатор раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди. Бунга корхонада кузатилган уруғ-аймоқчилик, молиявий интизомсизлик ва ишчиларга ноябрь ойидан буён ойлик тўланмаётгани асосий сабаб бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...