Туркияда машҳур санъаткорларга нисбатан гиёҳвандлик бўйича янги тергов тўлқини бошланди
Дунё

Туркияда машҳур санъаткорларга нисбатан гиёҳвандлик бўйича янги тергов тўлқини бошланди

41

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Истанбулда машҳур шахсларга нисбатан гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш, сотиш ва сақлаш айблови билан кенг кўламли операция ўтказилди. Бейкоз республика бош прокуратураси томонидан юритилаётган тергов доирасида Симге Сағин, Иброҳим Челиккол, Мелек Моссо, Мустафо Жежели каби жами 9 нафар танилган санъаткор қўлга олинди.

photo_2026-04-08_10-23-50.jpg

Қўлга олинганлар дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиб, кейинчалик махсус тест топшириш учун Адлия тиббиёт муассасасига олиб борилган. У ерда санъаткорлардан қон ва соч намуналари олинганидан сўнг, уларнинг аксарияти қўйиб юборилган. Хусусан, хонанда Симге Сағин ва дижей Илкай Шенжанга нисбатан "чет элга чиқишни тақиқлаш" шаклидаги адилий назорат чораси қўлланилган бўлса, Мелек Моссо ҳеч қандай чекловларсиз озодликка чиқарилган. Қолган иштирокчилар бўйича ҳам тергов жараёнлари давом этмоқда.

Шунингдек, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Истанбул, Кожаэли, Измир ва Эрзинжан вилоятларида "Қорагумрук тўдаси" (Нуришлар) деб номланувчи уюшган жиноий гуруҳга нисбатан ҳам йирик амалиёт ўтказилган. Ички ишлар вазирлиги ва махсус хизматлар томонидан амалга оширилган рейдлар натижасида 28 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Маълум қилинишича, ҳозирда қамоқда бўлган "Нуриш" лақабли Нури Эргин бошчилигидаги ушбу гуруҳ кўплаб қотиллик, тан жароҳати етказиш ва бомбали ҳужумларда айбланмоқда. Тинтувлар давомида гумондорлардан ўқотар қуроллар мусодара қилинган.

Аввалроқ Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноий иш доирасида ўзбек томошабинлари орасида "Маликам энди қара" сериалидаги роли орқали таниш юлдуз Ханде Эрчелни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарганди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мазкур иш бўйича жами 15 кишига нисбатан ордер берилган бўлиб, уларнинг 14 нафари аллақачон қўлга олинган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...