Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилояти Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчисида овқатдан заҳарланиш аломатлари аниқланди. Болаларда иситма, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши, ҳолсизлик кузатилади. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Жабрланганлар 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат боғчалари тарбияланувчилари. Шифокорлар аниқлашича, 8 октябрь куни болалар биокефир, пишлоқ ва сарёг истеъмол қилган, шунинг ортидан ўзини нохуш ҳис қилиш аломатлари пайдо бўлган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, заҳарланиш озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва қайта ишлашда санитария меъёрларининг бузилиши оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Бу қоидаларнинг бузилиши овқат ҳазм қилиш тизимида бузилишларга олиб келган.
Барча болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи мутахассислар томонидан назоратга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида 1,9 мингдан ортиқ бола заҳарланган эди. Энг кўп жабрланганлар Бўстонлиқ туманида қайд этилган - 537 нафар бола. Пискент, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ туманлари, Олмалиқ, Нурафшон ва Бекобод шаҳарларидаги боғчалар тарбияланувчилари ҳам заҳарланишдан шикоят қилган. Ўшанда заҳарланишга болалар боғчаларига етказиб бериладиган кефир ҳам сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 14 киши унинг фигурантлари бўлди.

Изоҳлар мавжуд емас