Загрузка
Загрузка
Жиззахда 24 ёшли йигит молхонада осилган ҳолда топилди
Ҳодисалар

Жиззахда 24 ёшли йигит молхонада осилган ҳолда топилди

133
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилояти Бахмал туманида ёш йигит ўз яшаш хонадони молхонасидан ўлик ҳолда топилди. Марҳумнинг оила аъзолари эса бу ўзини ўзи ўлдириш эмас, балки қасддан одам ўлдириш эканини иддао қилишмоқда.

Ижтимоий тармокларда таркалган хабарлар кўра дастлаб 24 ёшли йигит телефонига бир қиздан турли хабарлар келган ва уни ташқарига чақирган. Қиз аввалдан йигит билан таниш бўлгани учун у учрашиш мақсадида ташқарига чиққан. Аммо у кейинчалик ўлик ҳолда топилган.

Марҳумнинг яқинлари воқеа содир бўлган куни йигитни ўзига таниш бўлган бир қиз телефон орқали ташқарига чақирганини тасдикла. Аммо у қиз эмас, унинг 3 та акаси бўлиши мумкин. Кейинчалик ўлик ҳолда топилганда оила аъзолари йигитнинг танасида жароҳат изларини кузатишган.

Хусусан, пешона ва қулоқ орқасининг йиртилгани, лаби шикастлангани ва бурундан тўхтовсиз қон келган. Энг шубҳали томони воқеа жойида марҳумнинг оёқлари ерга тегиб турган ҳолатда топилган.

Шунингдек, марҳумнинг онаси воқеадан сўнг қизнинг отаси келиб, "ёшлар ёшлик қилиб қўйишганини", узр сўраганини, марака харажатларини кўтармоқчи эканлигини айтганини таъкидламоқда.

Снимок экрана 2026-02-20 185425.png

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, фожиали кечада йигитнинг телефонидан синглисига бегона шахслар томонидан суратга олинган "қора видео" юборилган. Бу йигитнинг ўша пайтда ёлғиз бўлмаганидан далолат бериши мумкин.

Ҳолат бўйича гумон қилинаётган қизнинг оила аъзолари интервью беришдан бош тортган бўлса-да, болалари хато қилганини тан олиб, журналистлардан лавҳа эълон қилинмаслигини сўрашган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Прокуратура органлари барча фактларни текшириб, воқеага ҳуқуқий баҳо беришини маълум қилган.

Бир йил олдин ҳам Тошкент вилоятида 15 ёшли ўсмир ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бола ўзи яшаб турган ўйининг молхонасида ўзини осган ҳолда топилганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...