Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарори билан Жалол Арашов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур тайинлов соҳадаги бошқарув тизимини мустаҳкамлаш ва ҳудудий тажрибани марказий аппаратга татбиқ этиш мақсадида амалга оширилган.
Жалол Арашов ушбу лавозимга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган. Унинг маҳаллий ижро ҳокимияти тизимидаги фаолияти ҳудудлардаги инфратузилмавий муаммоларни бевосита ўрганиш ва ҳал қилишда муҳим тажриба бўлиб хизмат қилган.
Қайд этиш жоизки, Арашов учун бу тизим бегона эмас. У 2022–2023 йилларда ҳам Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб, соҳани ислоҳ қилиш жараёнларида фаол иштирок этган.
Бундан олдин Президентнинг тегишли фармони билан Фаррух Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас