Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида 31 ёшли тадбиркор расман васиятнома расмийлаштириб, машҳур футболчи Неймарни ягона меросхўри деб тайинлади. Бизнесменнинг бойлиги тахминан 1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Маълум бўлишича, тадбиркор ёлғиз яшайди, унинг фарзандлари ёки яқин қариндошлари йўқ. Саломатлигидаги муаммолар туфайли у ўз мулкини олдиндан тартибга солишга қарор қилган. Бизнесменнинг исми ошкор этилмаган.
У бу қарорини содда ва драмасиз изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, у Неймарнинг мухлиси ва маблағлари ўзи ҳурмат қиладиган инсонга ўтишини истаган.
Изоҳлар мавжуд емас