Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон вакили Саодат Нуманова 2026 йил Милан–Кортинада ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш мусобақаларини баҳоловчи ҳакамлар қаторига киритилди.
Миллий Олимпия Қўмитаси хабарига кўра, халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нўмонова спортчиларнинг индивидуал чиқишларида ҳам, жамоавий дастурларда - аёллар ва жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этади. Нуманова аллақачон Олимпия ўйинларида иштирок этиш тажрибасига эга: 2018 йилда у Пхёнчхандаги фигурали учиш мусобақаларида ҳакамлик қилган.
Аввалроқ Ўзбекистон бокс федерацияси Олимпия ўйинлари чемпиони Лазизбек Муллажоновда допинг синамаси аниқлангани ва унинг Париж Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этганди. Ташкилот тест натижаларига изоҳ берди.
Изоҳлар мавжуд емас