Ўзбекистон, Тошкент— Batafsil.uz. Буюк Британия ҳаво кучлари АҚШ ва НАТО иттифоқчилари билан биргаликда Россия чегарасига яқин ҳудудда 12 соат давом этган қўшма парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Британия мудофаа вазири Жон Хили хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, парвоз Арктика минтақасидан старт олиб, Шарқий Европанинг бир нечта стратегик ҳудудлари орқали ўтган. Миссияда разведка мақсадида RC-135 Rivet Joint самолёти ҳамда денгиз кузатувига ихтисослашган П-8А Poseidon ишлатилган. Уларга ҳаво йўлида ёқилғи тўлдиришни АҚШнинг KC-135 самолёти таъминлаган.
Мудофаа вазири "Бу АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчиларимиз билан муҳим қўшма миссия эди", деб таъриф берди.
Парвоз давомида ҳарбий-разведка маълумотлари тўпланган ва ҳаво кузатув тизимлари синовдан ўтказилган.
Экспертлар фикрича, бу каби кенг кўламли парвозлар НАТО давлатларининг оператив имкониятларини ошириш, шу билан бирга Россия томонидан кузатилаётган ҳарбий фаолликка нисбатан огоҳлантирувчи чорадир.
Сўнгги ҳафталарда Россия самолётлари Полша ва Руминия ҳаво чегараларига яқинлашгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. Мазкур учиш эса айнан шундай воқеаларга жавоб тариқасида ташкил этилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас