Загрузка
Загрузка
Маданият вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди
Маданият

Маданият вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги тизимида қатор янги тайинловлар ва кадрлар алмашинуви амалга оширилди.

Мазкур қарорларга мувофиқ, Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Шунингдек, Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига эгаллаган.

Вазирликнинг ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар юз берган. Одилжон Абдуқаҳоров ҳамда Санжар Бахтиёрович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганлар. С.Бобожонов янги лавозимга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори вазифасидан озод этилган.

Шу билан бирга, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баҳодир Ахмедов ва Авазхон Тажиханов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Мажидов ҳамда Юсуфжон Усмонов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилганлар.

Бугун Ўзбекистон Президентнинг маданият бўйича вакили лавозимига ҳам янги раҳбар тайинланганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...