Загрузка
Загрузка
2025 йилда қайси соҳаларда энг кўп коррупция аниқланди?
Жамият

2025 йилда қайси соҳаларда энг кўп коррупция аниқланди?

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил якунлари бўйича эълон қилган расмий ҳисоботи фуқароларни қайси соҳалардаги муаммолар кўпроқ безовта қилаётганини кўрсатди. Агентликка йил давомида келиб тушган жами 5 256 та мурожаатни таҳлил қилиш орқали тизимдаги энг оғриқли нуқталарни аниқлаш мумкин.

Аҳоли шикоятларининг соҳалар кесимидаги таҳлили шуни кўрсатадики, жамиятда энг катта эътирозлар давлат харидлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти билан боғлиқ. Хусусан, давлат эҳтиёжлари учун ўтказиладиган тендерлар, аукционлар ва харидлардаги шубҳали ҳолатлар бўйича 282 та мурожаат келиб тушган. Бу умумий кўрсаткичнинг 5,36 фоизини ташкил этиб, рўйхатнинг энг юқори поғонасидан жой олган.

Суд-ҳуқуқ ва тергов тизими ҳам аҳоли томонидан энг кўп тилга олинган йўналишлардан биридир. Тергов ҳаракатларидан норозилик юзасидан 281 та, турли даражадаги суд қарорларидан норозлик бўйича эса 201 та шикоят рўйхатга олинган. Бундан ташқари, фуқаролар кундалик ҳаётда бевосита тўқнаш келадиган фирибгарлик, товламачилик ва мулкни талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича Агентликка 260 маротаба мурожаат йўлланган.

Ижро ва назорат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ҳам диққат марказида турибди. Мажбурий ижро бюроси (МИБ) фаолиятидан норозилик юзасидан 252 та мурожаат келиб тушган бўлса, ички ишлар органлари ходимлари устидан 247 та шикоят қайд этилган. Ижтимоий соҳалар орасида эса таълим тизими етакчилик қилмоқда — мазкур соҳа ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳам худди шунча, яъни 247 та мурожаат Агентлик базасига киритилган.

Умуман олганда, Агентликка келиб тушган мурожаатлар сони 2024 йилга нисбатан 25,9 фоизга ошган бўлиб, бу фуқароларнинг тизимдаги камчиликлар ва коррупциявий ҳолатларга нисбатан муносабати фаоллашаётганидан далолат беради. Кўриб чиқилган ҳужжатлар асосида йил давомида 7 та жиноят иши ва 15 та маъмурий иш қўзғатилган, 8 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...