Загрузка
Загрузка
Андижонда йигитини қаматиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган вояга етмаган қиз қўлга олинди
Ҳодисалар

Андижонда йигитини қаматиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган вояга етмаган қиз қўлга олинди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Андижон вилоятида жамият осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида навбатдаги мудҳиш жиноят фош этилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув хизмати ҳамда Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачилик билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Пахтаобод туманида туғилган 25 ёшли йигит туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Жабрланувчи ўз аризасида 19 ёшли қиз уни турли важлар билан қаматиб юбориш ва оила аъзолари олдида шарманда қилиш билан таҳдид қилаётганини баён этган. Қиз ушбу сирни ошкор қилмаслик ва босимни тўхтатиш эвазига йигитдан 500 доллар миқдорида пул талаб қилган.

Мазкур ариза асосида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан зудлик билан режа асосида тезкор тадбир уюштирилган. Натижада, қиз талаб қилинган 500 долларни йигитдан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар органлари фуқаролардан бу каби таҳдид, босим ёки товламачилик ҳолатларига дуч келганда, ҳеч қандай қўрқувсиз зудлик билан 102 қисқа рақамига ёки яқин атрофдаги ҳудудий бўлимларга хабар беришларини сўраб қолган.

Олдинроқ Тошкент шаҳридаги "Фарҳод" автомобил эҳтиёт қисмлари бозори ҳудудида фуқароларни қўрқитиб, улардан катта миқдордаги маблағларни товламачилик йўли билан ундириб келган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинганди. Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бўлиб ўтган мажлисда 14 нафар судланувчи айбдор деб топилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...