Загрузка
Загрузка
Комбинат келажаги. ОКМК мис қазиб олишни кўпайтириш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширади
Иқтисод

Комбинат келажаги. ОКМК мис қазиб олишни кўпайтириш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширади

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қайта тикланадиган энергия, электр машиналар ва ёқилғи қуйиш шохобчалари – бугунги кунда бутун дунё "яшил технологиялар" томон ҳаракатланмоқда. Экологик тенденциялар ушбу инновацияларнинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган мисга талабни келтириб чиқаради.

Бугунги кунда «янги иқтисодиёт» ушбу металнинг 1,6 миллион тоннасини истеъмол қилмоқда. Таҳлилчиларнинг айтишича, энергия инқирозлари ва тобора қиммат бўлиб бораётган энергия манбалари фонида эҳтиёж ва шунга мос равишда мис нархи фақат ошиб бораверади. Уларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга келиб дунё бугунги кунда қазиб олинганидан 40% кўпроқ мисга муҳтож бўлади.

Буларнинг барчаси мис қазиб олувчи компаниялар учун ажойиб имкониятга айланади. Ушбу индустриянинг жаҳон етакчилари ўз ишлаб чиқаришларини фаол равишда қайта жиҳозламоқда, бу ортиб бораётган талабни қондириш учун руда ва мисли шлаклар билан ишлашга имкон берувчи замонавий технологияларни жорий қилишмоқда. Маҳаллий мис ишлаб чиқарувчи Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам улкан режаларни тузиб олган.

photo_2024-02-18_17-43-48.jpg

Бугунги кунда бу ерда тўртта инвестиция лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Улардан асосийси, қарийб 5 миллиард долларлик "Ёшлик" конини ўзлаштиришдир. Лойиҳа корхонага 2030 йилга бориб йилига 400 минг катодли мис ишлаб чиқаришга етиш ва ушбу металлнинг жаҳон ишлаб чиқарувчилари етакчисига айланиш имкон берадиган бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади.

Бу нафақат компаниянинг келажагини таъминлайди, балки ички иқтисодиётни ривожлантириш учун кучли туртки бўлади: янги ишлаб чиқаришлар ўн мингдан ортиқ одамни иш билан таъминлашга, бюджетга солиқ тушумларини кўпайтиришга имкон беради, шусиз ҳам бирга комбинат республиканинг иккинчи йирик солиқ тўловчиси ҳисобланади.

Энг йирик

Инвестиция лойиҳаси доирасида учта янги мис-бойитиш фабрикаси, мис эритиш комплекси қурилиши, мавжуд объектларни модернизация қилиш, шунингдек, "Қалмақир" ва "Ёшлик" комбинатининг иккита конини бирлаштириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа металлургия соҳасидаги дунёдаги энг йирик 10 лойиҳадан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда "Ёшлик" конида интенсив қазиш ишлари олиб борилмоқда. Руда қатламига этиб бориш ва кейинчалик қазиб олиш учун карьерни тайёрлаш учун бу ердан тахминан 180 миллион куб метр тоғ массаси олиб чиқилган. Улкан тоғ ишларини олиб бориш учун янги техника сотиб олинган, ташишнинг бир қисми аутсорсингга берилган.

"Яқинда биз 220 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга иккита янги маҳаллий йиғилган самосвал олдик. Умуман олганда, маҳаллий компания билан тузилган шартнома доирасида бешта бундай машина етказиб берилиши кутилмоқда, қолганлари март ойига қадар олинади. Биз уларни қазиб олиш ишларида, кейин руда қазиб олишда ишлатамиз", - деди тоғ ишлари бўйича бош муҳандис ўринбосари Камолиддинхон Марахимов.

photo_2024-02-18_17-42-12 (2).jpg

Бундан ташқари, транспортировка қилиш учун комбинат ўзига янги циклли-оқимли технологияни (ЦОТ) жорий этади. Карьер ҳудудида бир нечта майдалаш ва конвеер комплекслари қурилади. Хусусан, иккитаси чиқиндиларни олиб чиқиш билан, яна иккитаси 3 ва 4 – сонли МБФна рудаларни жўнатиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг ноябрь ойида комбинат учинчи завод учун майдалаш ва қайта юклаш тугунларидан бирини синов режимида ишга туширган эди. Бу ерда Данияда ишлаб чиқарилган майдалаш қурилмалари ва 4 километрлик конвеерлар ўрнатилган бўлиб, улар дунёдаги кўплаб корхоналарда ўз ишончлилиги ва самарадорлигини бир неча бор исботлаган.

Ушбу технологиялар ёрдамида темир йўл транспорти ўрнига рудаларни дастлабки майдалаш ва конвеерлар орқали руда омборларига ташиш амалга оширилади. Умуман олганда, ушбу ечим транспорт ва фойдаланиш харажатларни уч баравар камайтиради.

1R7A8397.JPG

Кетма-кет учинчиси

Инвестиция лойиҳаси учта мисни бойитиш фабрикасини (МБФ) қуришни назарда тутади. 2021 йилдан бошлаб 3–сонли МБФни қурилиши бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу чинакам улкан объект якуний қурилиш-монтаж ишлари босқичида турибди.

Таъкидлаш керакки, 3-сонли МБФни лойиҳалашга Wood (Италия) ва UZLITI Engineering (Ўзбекистон) лойиҳа институтлари жалб қилинган, техник баҳолаш ва асосий лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш Technip Energies (Франция) компанияси томонидан амалга оширилган, қурилиш устидан техник назорат Worley (Буюк Британия) компанияси олиб бормоқда.

Фабрикани ўз вақтида ишга тушириш учун бугунги кунда умумий майдони 196 минг квадрат метр бўлган 3–сонли МБФ қурилиш майдончаси ҳудудида 1000дан ортиқ техника жалб қилинган, ҳар куни бош пудратчи Enter Engineeringнинг 15 минглик байналминал жамоаси ишламоқда.

Янги объект AUMUND (Германия), Thyssenkrupp (Германия), Weir Minerals (Буюк   Британия), Sepro Minerals-Falcon (Канада), Metso (Финляндия) ва бошқалар шу каби етакчи тоҳ -кон ускуналари ишлаб чиқарувчиларининг энг замонавий ускуналари билан жиҳозланади.

Хусусан, ОКМКда илк бор ярим ўз-ўзини майдалаш тегирмонининг (юқори босимли майдалаш валкалари) технологияси қўлланилади. Бу фойдаланиш харажатларни 30% га камайтиради ва амалга оширилаётган технологиянинг минимал ўзини-ўзи қоплаш муддатига эришишга фурсат беради.

Кўпгина йирик габаритли ускуналар ўрнатиб бўлинган ва ишга туширишга тайёр. Қолган қисми монтаж ишларини якунлаш босқичида турибди.

photo_2024-02-18_17-44-21.jpg

Комбинат фаолияти тўлиқ автоматлаштирилган, бу инсон омилининг ишлаб чиқариш жараёнларига таъсирини камайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди ва фавқулодда вазиятларни эҳтимолини пасайтиради. Технологик жараённи автоматлаштириш ABB (Швейцария) ва Siemens (Германия) каби жаҳон ишлаб чиқарувчилари амалиётида қўлланиладиган замонавий дастурий ва аппарат базаси асосида қурилади. 3–сонли МБФда технологик жараёнини бошқариш марказлаштирилган диспетчерлик хонасидан амалга оширилади, унинг қурилиши ҳам ҳозирда якунланмоқда. Фабрика бўлинмаларида эса 1200 та автоматизация шкафи ўрнатилади.

3–сонли МБФ лойиҳасининг ишлаб чиқариш объектлари раҳбари Александр Кузнецовнинг сўзларига кўра, тез орада фабриканинг биринчи линиялари ишга тушади.

photo_2024-02-18_17-43-59.jpg

"Биз объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз. Объектни ишга тушириш босқичма-босқич бажарилади. Йил охирига қадар биринчи товар концентратини олиш режалаштирилган. Тўлиқ лойиҳа қувватига эришиш билан фабрика ҳар йили 60 миллион тонна рудани қайта ишлайди", - деди у.

Айтиш керакки, бугунги кунда комбинат ҳар йили 40 миллион тоннадан ортиқ рудани қайта ишлайди. Шундай қилиб, корхона қуввати тез орада 100 миллион тонна қайта ишланган тоғ массасига кўпаяди. Ва бу бир неча йил ичида эришилган. Ҳозирги кўрсаткичга эришиш учун ўнлаб йиллар керак бўлди! Аммо навбатда яна тўртинчи ва бешинчи мис бойитиш фабрикалари бор.

Шунингдек, янги обект ишга туширилиши билан 3,5 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Шундай қилиб, ушбу улкан замонавий фабрика мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ёшларимиз ва келажак авлодимиз учун катта аҳамиятга эга бўлган стратегик муҳим объектга айланади

Мис эритиш мажмуаси

Концентрацияланган рудаларининг қўшимча ҳажми олинадиган бўлса, бугунги кунда ҳар йили 148 минг катод мис ишлаб чиқарадиган ҳозирги мис эритиш заводининг   қуввати етарли бўлмайди.

"Биринчи босқичда йилига 300 минг тонна мис ишлаб чиқариш вазифаси турибди. Уни амалга ошириш учун мис эритиш заводининг қувватларини металлургия мажмуасигача кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқа мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиб чиқиб, у учун етакчи ҳисобланган Metso компаниясининг сулфат кислота цехи учун замонавий технологиялар, флеш-смелтинг ва флеш-конвертинг мис эритиш печини сотиб олишга қарор қилдик. Шартнома яқин орада имзоланади", - деди МЭЗ бош муҳандиси Жасур Эргашев.

photo_2024-02-18_17-42-12.jpg

Бу тўлиқ автоматлаштирилган ускуналар ва молиявий ва экологик жиҳатдан энг мақбул ечимдир. Масалан, янги печга бошқа шунга ўхшаш аналогларга қараганда бир неча баравар кўпроқ концентратни юклаш мумкин бўлади. Бу катта ишлаб чиқариш самарадорлигини беради, қайта ишлаш вақтини ва шунга мос равишда ускунанинг ўзини-ўзи оқлаш муддатини қисқартиради. Мис ишлаб чиқаришдан газларни чиқаришнинг ёпиқ тизими чиқиндилар миқдорини камайтиради ва йилига 1,8 миллион тонна сулфат кислота ишлаб чиқаришга шароит яратади.

Мис эритиш мажмуасида йилига 1,5 миллион тоннадан ортиқ ёндош маҳсулотларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган шлакли бойитиш фабрикаси ҳам қурилади. Лойиҳа шлакларни секин совутиш учун бўлинма қуришни назарда тутади, бу эса максимал даражада чиқиндиларсиз ишлаб чиқаришни оширишга имкон беради.

"Илгари шлаклар махсус жойга олиб борилган ва у ерда табиий равишда совиган. Энди эса, секин совутиш жараёнидан ўтгандан сўнг, улар кейинги қайта ишлаш учун шлакни бойитиш фабрикасига юборилади. Шундай қилиб, мис қазиб олишни 93% дан 98% гача оширишимиз мумкин. Шу тариқа, фойдали компонент камроқ исроф бўлади. Бу жуда яхши кўрсаткич", - деди бўлажак мажмуа дирекцияси директори Алишер Шоносиров.

Бугунги кунда лойиҳанинг базавий инжиниринги тугалланмоқда, қурилиш майдончаларини олдиндан тайёрлаш, инфратузилмани кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Аниқ ҳаракатлар шу йил охиригача бошланиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тайёр концентратни ташиш учун циклик-оқимли технологияси ҳам қўлланилади. 3-сонли МБФдан мис эритиш мажмуасига 4,7 километр узунликдаги қувурли конвеер ётқизилади. Унинг қурилиши ёзда бошланиши ва 2027 йил бошида тугаши керак.

Техник хизматлар ва инфратузилма

Бундан ташқари, инфратузилмани қуриш ва ривожлантириш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Масалан, 3-сонли МБФ негизида заводнинг ўз эҳтиёжлари учун соатига 23,5 минг куб метр ҳажмдаги техник сув таъминоти мажмуи қурилмоқда.

Ўсиб бораётган ишлаб чиқариш ҳам кўпроқ электр энергиясини талаб қилади. Шундай қилиб, янги объектларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун ОКМК 650 мегаватт қувватга эга янги технологик подстанция қурган, иккита трансформатор подстанциясини қуриш ишларини якунланмоқда. Улар "Ёшлик" кони, 3-сонли МБФ, ЦПТни электр энергияси билан таъминлайди. Айтиш лозимки, бу МДҲда тўлиқ рақамли бошқарувга эга бўлган биринчи подстанция бўлади.

photo_2024-02-18_17-43-03.jpg

Портловчи материаллар заводининг қурилиши ҳам якуний босқичда турибди. У йилига 90 минг тонна портловчи моддалар ишлаб чиқаради. Шунингдек, карьер эҳтиёжлари учун янги лаборатория қурилади.

Кенгайиб бораётган ишлаб чиқариш мажмуаси кўпроқ техник хизмат кўрсатиш имкониятларини талаб қилади. Шу сабабли, Марказий таъмирлаш-механика заводини кенгайтириш ва модернизация қилиш ушбу инвестиция лойиҳасининг асосий вазифаларидан биридир. МТМЗ янги ускуналар билан тўлдирилмоқда, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Бундан мақсад - келажакда янги объектларда янги агрегатларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги лозим. Бунга параллел равишда монтаж майдончалари қурилмоқда, бу ерда йирик габаритли автомобил техникасини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш амалга оширилади

Шундай қилиб, агар бугунги кунда ОКМК 148 минг тонна мис ишлаб чиқараётган бўлса, 2025 йилга бориб юқоридаги чоралар ҳар йили 300 минг тонна металл ишлаб чиқаришга имкон беради. Ишлаб чиқаришни кўпайтириб, 2030 йилда корхона кондан 400 минг тонна мис қазиб олишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, комбинат нафақат мис қазиб олиш ҳажмини оширишга, балки юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва нафақат хом ашё, балки тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш йўналишида ҳам фаол иш олиб бормоқда. Бу корхона даромадларини 8 миллиард долларгача оширади.

Халқаро эътироф

Бундай йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ОКМК, хусусан, етакчи халқаро компаниялар тажрибасига таянади. Лойиҳани молиялаштириш комбинатнинг ўз маблағлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади. Унга Германия ва Франция молия институтлари ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.

photo_2024-02-18_17-44-58.jpg

"Агар илгари ўз лойиҳаларимиз учун мустақил равишда маблағ қидирган бўлсак, энди маҳаллий ва хорижий банклар ўзлари эшик олдида туриб, қулайроқ кредитлаш шартларини таклиф қилмоқдалар", - деди “Ёшлик” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси директори Зокирхўжа Ишанхўжаев.

Ушбу қизиқишни комбинатнинг ривожланиш истиқболлари катта эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Буюк Британиянинг йирик SRK Consulting компанияси "Ёшлик" конида 45 миллион тонна мис ва 5 минг тоннадан ортиқ олтин захиралари мавжудлигини тасдиқлаган. Консалтинг компанияси директори Майк Бирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда дунёдаги ҳеч бир давлат бундай захиралар билан мақтана олмайди.

"Олмалиқ конининг захҳиралари тўғрисидаги маълумотлар халқаро миқёсда тан олинган JORC кодекси бўйича эълон қилинди. Бу, ҳақиқатан ҳам корхонамизнинг келажагидир", – дея хулоса қилди ОКМК вакили.

Ҳамкорлик материали


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+