Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш дастури доирасида давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш ва назорат қилиш масалаларида Олий Мажлис палаталарининг роли кучайтирилади.
Янги ислоҳотлар йўналишига кўра, давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини ҳал этиш ваколати Ҳукуматдан Олий Мажлисга ўтказилиши белгиланди. Мазкур ўзгариш 2026 йил 1 мартга қадар амалиётга жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад — давлат маблағларининг сарфланиши устидан парламент назоратини кучайтиришдир.

Айни пайтда Парламент фақат давлат қарзининг ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг чекланган йиллик ҳажмини белгилаш билан чекланиб қолаётган эди. Янги тартиб эса қарз олиш жараёнининг ҳар бир босқичида қонун чиқарувчи орган иштирокини таъминлайди.
Эндиликда Давлат кафолати остидаги лойиҳаларни молиялаштириш бевосита депутатлар ва сенаторлар назорати остида амалга оширилади.
Қонунчиликка кўра, жалб қилинган маблағлар ва эришилган натижалар ҳақидаги ҳисоботлар ҳар чоракда эълон қилиниши шарт.
Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган ушбу вазифа 2026 йилнинг баҳоригача тўлиқ якунланиши лозим.
Бу чоралар ташқи қарзнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ва давлатнинг молиявий мажбуриятлари бўйича жамоатчилик олдидаги масъулиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас