Загрузка
Загрузка
Қоракўл туманидаги кўп қаватли уйда газ чақнаши оқибатида икки киши жароҳатланди
Ҳодисалар

Қоракўл туманидаги кўп қаватли уйда газ чақнаши оқибатида икки киши жароҳатланди

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 31 январь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги икки қаватли уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса соат 08:23 да "Тинчлик" МФЙ, "Шўробод" кўчасида жойлашган хонадонда юз берган. 

Дастлабки тахминларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш вақтида сизиб чиққан табиий газ тўпланиб қолиши чақнашга сабаб бўлган. 

Чақнаш оқибатида жароҳат олган икки нафар фуқаро зудлик билан шифохонага етказилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. 

ФВВ маълумотига кўра, мазкур икки қаватли бино эски уй фондига мансуб бўлиб, кўп йиллар аввал қурилган. 

Воқеа жойида қутқарувчилар ва тегишли соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда. 

Вазирлик фуқаролардан табиий газдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни, носоз ва қўлбола газ асбобларидан фойдаланмасликни сўраган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...