Загрузка
Загрузка
Маиший кимёвий моддалар  ҳаётимизни қандай қисқартиради?  Мутахассис фикри
Жамият

Маиший кимёвий моддалар ҳаётимизни қандай қисқартиради? Мутахассис фикри

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда дунёмиз фаолиятнинг барча соҳаларида – саноат, таълим, тиббиётда янада тараққий этмоқда. Аммо, афсуски, экология аввалгидан анча ёмонлашди. Шу билан бирга, биз нафақат уйларимиз ва квартираларимиз ташқарисида, балки уй-рўзғор буюмлари орқали ҳам кўплаб токсинлар ва кимёвий моддаларга дуч келамиз. Зарарли моддаларнинг манбаларидан бири узоқ вақтдан бери таниш бўлган пластикдир.

Пластик қадоқлаш озиқ – овқат нархини сезиларли даражада пасайтиради, озиқ-овқат   учун мўлжалланган контейнерлар ошхонада жуда фойдали ва зарур бўлиб туюлади. Буларнинг барчаси ҳаётимизни қисқартиришини билармидингиз?

"Илгари соғлом танага эга бўлиш учун ёмон одатларга эга бўлмаслик кифоя эди, аммо ҳозирги пайтда соғлик учун курашиш керак!",- деди жарроҳ-онколог, уролог, андролог ва РУДН (Россия халқлар дўстлиги университети) профессори Александр Дзидзария.

Мутахассис 20 йилдан ортиқ вақт давомида турли хил зарарли моддаларнинг инсон танасига таъсирини ўрганмоқда ва ушбу мавзуни ижтимоий тармоқларда фаол равишда тарғиб қилмоқда. Унинг фаол обуначиси сифатида мен баъзи қизиқарли саволларга жавоб олдим.

Мисол учун, бисфеноллар ва фталатлар одамлар учун катта хавф туғдиради. Бисфенол А-шаффоф қаттиқ пластмасса ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган кимёвий модда, шунингдек, у чеклар учун термал қоғозда фойдаланилади.

Ушбу моддаларнинг катта миқдори пластмасса ва қоғоз қиздирилганда чиқарилади. Шундай қилиб, банкоматлардан пул ёки супермаркетлардан чек олганимизда, овқатни пластик идишда иситганимизда, пластик идишдан сув ичганимизда ва полиэтилен пакетлардан фойдаланганда, биз буни сезмасдан соғлигимизга катта зарар етказамиз.

Дзидзариянинг сўзларига кўра, ажабланарлиси шундаки, ҳатто коронавирус давридан бери одат тусига кирган қўлларга антисептиклар билан ишлов бериш аволаш ҳам бисфенолнинг   криб боришини 185 баравар оширади.

Шунингдек, унинг айтишича, бисфенол А тананинг турли тўсиқларидан бемалол ўтади, бу эса уни томирлар ва органларнинг деворларига ёпишиб қолишига имкон беради ва аста-секин ўзининг ҳалокатли таъсирини бошлайди.

"Тадқиқот ўтказилди, мегаполис шароитда туғилган янги чақалоқларнинг киндик қонидан онаси ҳаёт давомида олган 150 га яқин бисфенол агентлари топилган", - деди у.

Мутахассислар ушбу зарарли моддалар инсон танасига салбий таъсир кўрсатишини исботладилар. Улар жамловчи таъсирга эга ва бир мунча вақт ўтгач, энг муҳимларидан бири бўлган эндокрин тизимига таъсир кўрсатади ва иммунитетни йўқ қилишни бошлайди.

"Аввало, бу инсон гормонларига салбий таъсир қилади – қалқонсимон, ошқозон ости бези ва простата гормонлари жуда қаттиқ ҳужум остида қолади. Бу, ўз навбатида, саратон, диабет, атеросклероз, депрессия, бефарқлик ва галлюцинацияларга олиб келиши мумкин. Танамизнинг стрессга чидамлилиги сифати ҳам азият чекади", - деди Александр Дзидзария.

Унинг сўзларига кўра, биз ушбу зарарли моддаларни ишлатганимиздан танамизнинг ишлашидаги барча оғишлар ва бузилишларни дарҳол сезмаймиз. Бу бир неча ой ёки ҳатто йиллар давом этиши мумкин.

"Буларнинг барчасига носоғлом экология, ёмон овқатланиш, уйқусизлик, ишдаги доимий стресс ва ҳаракатсиз турмуш тарзини қўшинг. Бунинг оқибатлари яхши бўлмайди", - дея хулоса қилди у.

Мутахассис аминки, қайси   маиший заҳарлар бизни ўраб турганини билиб олиш ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилишимизга ёрдам беради.

Муслим Абдуллаев

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+