Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимларидан бири қизларга жинсий алоқа қилишни таклиф қилгани акс этган аудиоёзув билан боғлиқ можарога изоҳ берди. Бунинг эвазига менежерлик сертификатини олиш ва мактаб директори этиб тайинлашда ёрдам беришни ваъда қилган.
Идорадагилар вазият бўлганини, амалдор ишдан бўшатилганини тасдиқлади. Таъкидланишича, тизимда коррупция ва одоб-ахлоқ бузилишига нисбатан муросасизлик сиёсати олиб борилмоқда.
"Бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади", - дейилади хабарда.
Ахлоққа зид таклиф илгари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.
Изоҳлар мавжуд емас