Загрузка
Загрузка
Таниқли ҳуқуқшунос ва сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди
Жамият

Таниқли ҳуқуқшунос ва сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Мир-Акбар Раҳмонқулов шу йилнинг 12 февраль куни ҳаётдан кўз юмди. Кўп йиллар давомида давлат бошқаруви ва ҳуқуқшунослик соҳасида самарали фаолият юритган арбоб 74 ёшда эди.  

М. Раҳмонқулов ўз фаолияти давомида масъулиятли лавозимларда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби, Президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари сифатида хизмат қилган. Унинг давлатчилик тизимини ривожлантириш ва қонун устуворлигини таъминлашдаги хизматлари ҳукумат томонидан юксак баҳоланган. 

Хусусан, марҳум 1998 йилда "II даражали Шон-шараф" ордени билан тақдирланган, 2002 йилда эса "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист" фахрий унвонига сазовор бўлган. 

Batafsil.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...