Загрузка
Загрузка
Нукусда иссиқхона учун ажратилган ерни 860 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳодисалар

Нукусда иссиқхона учун ажратилган ерни 860 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган андижонлик шахс тезкор тадбир давомида қўлга олинган. 

Жорий йилнинг 30 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган амалиётда 45 ёшли фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган.  

Маълум бўлишича, гумонланувчи Нукус шаҳридаги "Исбилерменлер" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, аслида иссиқхона қуриш ва манзилли дастурларни амалга ошириш учун ажратилган ер майдонини ўзгага сотишни режалаштирган. У ушбу ерни харидорга 860 миллион сўмга баҳолаб, келишилган пулдан 100 миллион сўмини олдиндан олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тўхтатилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмий идоралар ер ресурсларидан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик ва уларни ноқонуний сотиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади. 

Кеча ҳам Сирдарёлик тадбиркор Бухородаги 290 гектар олтин кони мавжуд ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига маҳаллий фуқародан жуда йирик миқдорда пул талаб қилган вақтида ДХХ томонидан ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...