Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янги Tashkent Tech техника университети биринчи талабалари учун ноёб имконият тақдим этади – 2029/2030 ўқув йилига қадар уларнинг таълими тўлиқ давлат томонидан қопланади.
Президент қарорига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб университетда бир йиллик тайёрлов курси йўлга қўйилади. 2026/2027 йилдан бакалавр таълим йўналишлари бўйича ўқиш бошланади, 2027/2028 йилдан эса магистратура ва олий таълимдан кейинги курслар очилади.
Tashkent Tech академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув мустақиллигига эга бўлади. Ўқиш ҳам грант, ҳам контракт асосида олиб борилади, бироқ 2030 йилгача университетнинг биринчи қабул қилинган талабалари тўловдан озод қилинади.
Таълим давлат ва хорижий тилларда олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Tashkent Tech – Саида Мирзиёева томонидан илгари сурилган олий таълим тизимидаги янги лойиҳа ҳисобланади.
Сурат: AI томонидан яратилган.
Изоҳлар мавжуд емас