Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси буйруғига асосан, Рузиева Дилдора вилоят "Тоза ҳудуд" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу тайинлов соҳада бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва янгича ёндашувларни жорий этиш мақсадида амалга оширилди.
Дилдора Рузиева чиқиндиларни бошқариш соҳасида 23 йиллик бой тажрибага эга бўлган малакали мутахассис ҳисобланади. Ушбу тайинловга қадар у Trust Standart масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.
Янги раҳбарнинг маълумоти олий. Тошкент давлат шарқшунослик университетининг "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик" йўналишини тамомлаган. Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд" давлат муассасаси матбуот хизмати янги раҳбарга келгуси фаолиятида зафарлар тилаб, тизимдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Президент қарори билан Жалол Арашов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. Мазкур тайинлов соҳадаги бошқарув тизимини мустаҳкамлаш ва ҳудудий тажрибани марказий аппаратга татбиқ этиш мақсадида амалга оширилган.

Изоҳлар мавжуд емас