Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ёпилди
Жамият

Тошкент вилоятида вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ёпилди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятидаги бир нечта вақтинча сақлаш ҳибсхоналари санитария-гигиена талабларига жавоб бермагани учун фаолиятини тўхтатди.

Омбудсман томонидан жамоатчилик гуруҳлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлардан сўнг ички ишлар вазирининг буйруғи билан шундай қарор қабул қилинди.

Мониторинг ташрифлари июнь ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ИИО ФМБда ўтказилди. Натижада Омбудсман томонидан ИИВ номига тақдимнома киритилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Қуйи Чирчиқ туманида қоидабузарликларнинг бир қисми бартараф этилди: вентиляция ва радиотрансляция тизими ўрнатилди, камералар зарур жиҳозлар билан таъминланди, санитария тармоқлари ва сайр майдонида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бироқ, Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги озодликдан маҳрум этиш жойларининг фаолияти тўлиқ тўхтатилди, чунки улардаги сақлаш шароитлари белгиланган меъёрларга жавоб бермас эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...