Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дам олиш кунлари Тошкентнинг Бунёдкор кўчасида йирик гастрономик кўнгилочар фестиваль бўлиб ўтади. Сўнгги вақтлардан буён ушбу ҳудуд 24 соатлик режимда ишламоқда.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, тадбир 13 ва 14 сентябрь кунлари ўтказилади. Байрамга соат 16:00 дан 23:00 гача бориш мумкин бўлади. Дастурда маҳаллий ва халқаро таомлар тақдимоти, шунингдек, пазандалик шоулари ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Фестиваль меҳмонлари мамлакатимиз эстрадасининг таниқли юлдузлари бўлади. Улар орасида Юлдуз Усмонова, Ғайбулла Турсунов, Озода Нурсаидова, Жаҳонгир Позилжонов, "Ситора" гуруҳи ва бошқа санъаткорлар бор.
Бундан ташқари, кўчада болалар учун махсус ўйин майдончалари, катталар учун интерактив зоналар, фотозоналар ва бошқа кўплаб қизиқарли жойлар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча-ю кундуз ишлайдиган Бунёдкор гастрономик кўчаси 24/7 режимида ишлайди. Бу ердаги 1,5 километр масофада умумий овқатланиш, дам олиш ва пиёдалар учун қулайликлар яратилган. 90 га яқин кичик бизнес объектлари - кафе, ресторан ва хизмат кўрсатиш шохобчалари дам олиш кунларисиз ва танаффуссиз ишламоқда.
Изоҳлар мавжуд емас