Загрузка
Загрузка
Тошкентдан айрим поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди
Жамият

Тошкентдан айрим поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентдан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига қатнайдиган айрим поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди. 9 сентябрдан улар янгиланган жадвал бўйича ҳаракатланади.

"Темирйўлэкспресс" матбуот хизматининг таъкидлашича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жадвал янгиланган. Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 778-сонли поезд Тошкентдан соат 06:08 да жўнаб кетади, Бухорога соат 10:14 да етиб боради;

  • 777-сонли поезд Бухородан 18:00 да жўнайди, Тошкентга 22:08 да етиб келади;

  • 764-сонли поезд Тошкентдан соат 06:33 да жўнаб, Қаршига соат 10:07 да етиб боради;

  • 763-сонли поезд Қарши шаҳридан соат 17:29 да жўнаб, Тошкентга соат 21:04 да етиб боради;

  • 774-сонли поезд Тошкентдан соат 06:33 да жўнаб, Шаҳрисабзга соат 11:12 да етиб боради;

  • 773-сонли поезд соат 16:24 да Шаҳрисабздан жўнаб, соат 21:04 да Тошкентга етиб боради;

  • 766-сонли поезд Тошкентдан 08:00 да жўнаб, Самарқандга 10:25 да етиб боради.

  • 765-сонли поезд Самарқанддан жўнаб кетиши соат 17:40, Тошкентга етиб келиши соат 20:07;

  • 768-сонли поезд Тошкентдан жўнаб кетиши соат 07:30 да, Бухорога етиб келиши соат 11:42 да;

  • 767-сонли поезд Бухородан 16:16 да жўнаб, Тошкентга 20:30 да етиб боради.

  • 770-сонли поезд Тошкентдан соат 08:30 да жўнаб кетади ва Бухорога соат 12:42 да етиб боради;

  • 769-сонли поезд Бухородан 15:03 да жўнаб, Тошкентга 19:17 да етиб боради.

  • 772-сонли поезд Тошкентдан соат 19:41 да жўнаб, Бухорога соат 23:58 да етиб боради;

  • 771-сонли поезд Бухородан соат 03:15 да жўнаб, Тошкентга соат 07:29 да етиб боради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...