Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади. Шунингдек, президент келгуси йил ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлишини маълум қилди.
Бу ҳақда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Бу йил 9-синфни 608 минг нафар ўқувчи битиргани, лекин техникум ва коллежларга бор-йўғи 182 минг нафари - битирувчиларнинг учдан бири ҳам кирмагани кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, мамлакатда 598 та шундай таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улар 450 минггача талабани қабул қилишга тайёр.
Ёшларни ўқишга кўпроқ жалб этиш мақсадида президент янги агентлик ташкил этиб, келгуси йилда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими қамровини 50 фоизга етказиш бўйича топшириқ берди.
Мутасаддиларга ҳар бир техникумда халқаро стандартлар бўйича мутахассислар тайёрлаш учун замонавий шароитлар яратиш юзасидан кўрсатма берилди.
Изоҳлар мавжуд емас