Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда спорт таълими ва тиббиёти тизими тубдан ислоҳ қилинади
Жамият

Ўзбекистонда спорт таълими ва тиббиёти тизими тубдан ислоҳ қилинади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент раислигида ўтган йиғилишда мамлакат спорт соҳасидаги мавжуд муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, соҳани ривожлантириш бўйича муҳим стратегик вазифалар белгилаб берилди. Ислоҳотларнинг диққат марказида спорт мактаблари самарадорлигини ошириш, олий таълимда оммавий спортни ривожлантириш ва спорт тиббиётини замонавийлаштириш масалалари турибди.

Йиғилишда айрим ихтисослашган спорт мактабларининг натижадорлиги пастлиги, уларнинг оддий спорт мактабларидан фарқи қолмагани қаттиқ танқид қилинди. Мисол тариқасида Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактаб жами 1 та медаль олган бир пайтда, Жарқўрғондаги битта оддий спорт мактаби Осиё ва жаҳон чемпионатларида 6 та совринни қўлга киритгани қайд этилган.

Эндиликда спорт мактаблари директорлари ва мураббийларининг ойлик маоши бевосита ўқувчиларининг натижасига боғланади. Юқори натижа кўрсатган мактаблар эса қўшимча 500 миллион сўм миқдоридаги алоҳида мукофот билан тақдирланади.

Олий таълим муассасаларида эса Термиз давлат университетининг тажрибаси андоза қилиб олинади. Ушбу олийгоҳда 5 минг талаба спортга жалб қилиниб, халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришилган бўлса, бир қатор бошқа университетларда талабаларнинг 70 фоизи жисмоний нормативларни топшира олмаган.

Шу муносабат билан барча 207 та олийгоҳ ректорига ТерДУ тажрибасини ўрганиш ва спортни ривожлантириш бўйича бир йиллик аниқ режа ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Спортчиларни жароҳатдан тиклаш ва соғлиғини назорат қилиш тизимида ҳам туб бурилиш ясалади. Ихтисослашган тиббиёт марказлари (Травматология, Кардиология ва бошқалар) эндиликда федерациялар билан яқин ҳамкорлик қилиб, ҳар ойда спортчилар соғлиғини диагностика қилади ва мураббийларга илмий тавсиялар беради. Шу билан бирга, Тошкент тиббиёт академияси ва Фармацевтика институтида спорт диетологи, физиологи ва психологияси каби янги мутахассислар тайёрлаш бошланади. Шунингдек, спорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...