Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги маҳаллаларнинг 94 фоизидан ортиғи жиноятдан холи ҳудудга айланди
Жамият

Ўзбекистондаги маҳаллаларнинг 94 фоизидан ортиғи жиноятдан холи ҳудудга айланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг январь ойи якунларига кўра, республикадаги 8 992 та маҳалланинг 8 504 тасида (94,6 фоиз) ҳеч қандай жиноят қайд этилмаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга яхшиланган.

Маҳаллаларда содир этилаётган, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ижобий динамикага қарамай, республикадаги 775 та маҳаллада (умумий маҳаллаларнинг 8,6 фоизи) ҳамон жиноятлар содир этилмоқда.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев жиноятчилик салмоғи юқори бўлган маҳаллалар раислари ва профилактика инспекторлари билан ўтказилган мулоқотда ушбу ҳолатларни танқидий баҳолаган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида қуйидаги маҳаллалар олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони энг кўп бўлган ҳудудлар рўyxатига киритилди:

• Чилонзор тумани: "Ботирма" маҳалласи;

• Учтепа тумани: "Бирлик" маҳалласи;

• Сергели тумани: "Кўҳна Қумариқ" маҳалласи;

• Яшнобод тумани: "Катта Қўйлиқ" маҳалласи;

• Бектемир тумани: "Нурафшон" маҳалласи;

• Олмазор тумани: "Чимбой" маҳалласи;

• Учкўприк тумани: "Фаровон" маҳалласи;

• Шаҳрисабз шаҳри: "Тутзор" маҳалласи.

Учрашувда ҳудуддаги тинчлик ва осойишталик учун нафақат профилактика инспектори, балки маҳалла раиси ҳам бевосита масъул экани алоҳида таъкидланган. Муаммоларни бартараф этиш бўйича жиноят содир этган ёшларни мутасаддиларга бириктириш (оталиққа олиш) ва ёшлар етакчиларининг улар билан манзилли ишлашини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ҳар ой якунида жиноятчилик юқори бўлган маҳалла раислари фаолиятини танқидий кўриб чиқилиб, уларнинг ишига ҳуқуқий баҳо берилади.

Маълумот учун, 2025 йилнинг январь ойида жиноятдан холи маҳаллалар улуши 91,1 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлашда сусткашликка йўл қўйгани ва тизимли муаммоларни ҳал этмагани учун шаҳар ИИББ бошлиғи Рашан Султонхўжаев ҳамда шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...