Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига Рамазон ойи муносабати билан йўллаган табригида ушбу қутлуғ айёмнинг ижтимоий-маънавий ҳаётдаги аҳамиятини алоҳида қайд этиб, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси қурилиши якунланганини маълум қилди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида бу йилги муборак ойда мазкур табаррук масканлар эшиклари халқ учун кенг очилиши ва у ерда алломалар хотирасига эҳсон дастурхонлари ёзилишини таъкидлади

Табрикда инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий адолатни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши экани, хусусан, 2026 йилнинг "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" деб эълон қилингани замирида ҳам шу мақсад ётгани қайд этилган. Президент маҳаллалардаги ижобий ўзгаришлар бутун жамият тараққиётига асос бўлишини ва бу жараёнда миллий қадриятларга содиқ қолиш муҳимлигини билдирган. 

Рамазон ойи давомида эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш, маҳалла ва зиёратгоҳларни обод қилиш ҳамда оилаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган. Давлат раҳбари дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган низолар тезроқ барҳам топиши ва тинчлик қарор топишига умид билдириб, барча юртдошларга саломатлик ва оилавий фаровонлик тилаган. 

Эслатиб утамиз, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги муборак Рамазон ойида барқарор энергия таъминотини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиққанди. Вазир бошчилигида ўтказилган махсус йиғилишда мамлакатдаги 2 мингдан зиёд жомеъ масжидларни электр энергияси билан таъминлаш учун шахсий жавобгарликни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...