Загрузка
Загрузка
Мубашшир Аҳмад саломатлиги ёмонлашгани сабабли Тошкентдаги "Сангород"га ўтказилди
Жамият

Мубашшир Аҳмад саломатлиги ёмонлашгани сабабли Тошкентдаги "Сангород"га ўтказилди

68
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Диний блогер Мубашшир Аҳмад сифатида танилган Алишер Турсунов Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш колониясидан Тошкентдаги ихтисослаштирилган даволаш муассасасига (сангород) ўтказилган. "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, ушбу қарор маҳкумнинг соғлиғини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш ва зарур муолажаларни ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.

Алишер Турсуновнинг шифохонага ётқизилишига унинг қандли диабет касаллигининг оғир шаклидан азият чекаётгани асос бўлган. Ушбу хасталик Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган, жазони ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхатига киритилган. Шу муносабат билан ҳуқуқ ҳимоячилари гуманизм тамойилларига таянган ҳолда, Жазони ижро этиш департаменти томонидан судга жазонинг қолган қисмини енгилроғи билан алмаштириш бўйича тақдимнома киритилишига умид билдирмоқда.

Маълумот учун, 51 ёшли Алишер Турсунов ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар Учтепа тумани суди томонидан миллий ёки диний адоват қўзғатиш каби бир нечта моддалар бўйича айбдор деб топилиб, 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Жорий йилнинг январь ойида Омбудсман вакили Навоий вилоятидаги 5-сонли колонияда сақланаётган маҳкумнинг шароитларини ўрганган, бироқ ўшанда мониторинг хулосалари адвокатнинг шикоятларидан фарқ қилган эди. Эндиликда маҳкумнинг тақдири "сангород" шифокорларининг тиббий хулосаси ва суд идораларининг кейинги қарорига боғлиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...