Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда “тозалаш” даври: юқори лавозимдагилар бирин-кетин ҳибсга олинмоқда
Дунё

Қирғизистонда “тозалаш” даври: юқори лавозимдагилар бирин-кетин ҳибсга олинмоқда

127
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат бўйлаб йирик коррупцион тармоқларни фош этиш ва кадрлар таркибини янгилаш мақсадида кенг кўламли ҳибсга олишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Президент иш бошқармаси Давлат бинолари департаменти собиқ раҳбари Чинберди Толонов коррупцияда айбланиб, 16 апрелга қадар вақтинча сақланадиган махсус муассасага жойлаштирилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Риспек Сидигалиев 2022–2023 йилларда санитария-эпидемиология назорати марказини бошқарган даврида ходимлардан мунтазам равишда пул йиғиб келганликда айбланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) томонидан қўлга олинган.

Коррупцияга қарши кураш доирасида МХДҚнинг Чўй вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Тилек Абдиқалиқов ва вилоят тергов бўлими бошлиғи Бектемир Боронбаев ҳам қамоққа олинган. Ҳар икки зобит Ҳарбий прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 15 апрелгача ҳибсда сақланадиган бўлган.

Шу билан бирга, Республика спорт коллежи директори Айбек Ташматов ҳам Ҳарбий прокуратура томонидан ҳибсга олинган. Ушбу ҳибслар занжири мамлакат хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ҳам фаолиятини текширишга йўл очган.

Мамлакатнинг сиёсий бошқарувида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаев ва унинг уч нафар ўринбосари ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этган. Ўшнинг янги ҳокими этиб Жанар Ақаев тайинланган.

Парламент спикери ўринбосари Карим Ханжеза ва Жогорку Кенеш депутати Нурланбек Тургунбек ўғли ҳам истеъфога чиққан. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Айбек Маткеримов эса ўз хоҳиши билан ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган.

Ушбу оммавий истеъфолар ва ҳибсга олишлар МХДҚ собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг лавозимидан озод этилиши билан боғлиқ кадрлар ислоҳотининг давоми сифатида кўрилмоқда.





Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...