Ўзбекистон стартап экотизимининг қиймати 4 миллиард долларга яқинлашди
Иқтисод

Ўзбекистон стартап экотизимининг қиймати 4 миллиард долларга яқинлашди

54

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг технологик компаниялари 329 миллион доллар миқдорида молиявий маблағ жалб қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 411 фоизлик ўсишни кўрсатиб, мамлакат IT-сектори учун мутлақ рекорд сифатида қайд этилган.

Маблағларнинг кескин ортиши фақатгина ички инвестициялар эмас, балки халқаро миқёсдаги йирик ўйинчиларнинг бозорга кириб келиши билан ҳам изоҳланмоқда. Хусусан, дунёнинг етакчи технологик гигантларидан бири бўлган Tencent компаниясининг Ўзбекистон бозорига эътибор қаратиши маҳаллий экотизимнинг халқаро даражада тан олиниши (валидация) сифатида баҳоланмоқда.

Инвестицион муҳитнинг ривожланишига йил давомида венчур фондлари сони 2,5 бараварга ошиб, уларнинг умумий капитали 3,6 бараварга кенгайиши, мамлакатда 15 та фаол фонд мавжудлиги, уларнинг умумий бошқарувидаги маблағлар 180 миллион доллардан ошгани асосий туртки бўлган. Шу билан бирга StartupBlink ва Startup Genome маълумотларига кўра, Ўзбекистон стартап экотизимининг ўсиш суръати бўйича дунё етакчиларидан бирига айланган.

Dealroom таҳлиллари шуни кўрсатадики, бир неча йил аввал бор-йўғи 1 миллион долларга баҳоланган маҳаллий стартап бозори ҳозирда қарийб 4 миллиард долларлик қийматга эга. Мутахассисларнинг фикрича, навбатдаги босқичда бозорда компанияларни сотиш (экзитлар), қайта инвестиция раундлари ва маҳаллий лойиҳаларнинг халқаро бозорларга чиқиши жадаллашади.

Бундан олдин Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-паркда лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланганди. Мазкур босқичга тамал тоши қўйиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...