Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги қатор вилоят ва туманларда раҳбарлар алмашди
Сиёсат

Ўзбекистондаги қатор вилоят ва туманларда раҳбарлар алмашди

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида муҳим кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Вилоят ва туманлардаги раҳбар лавозимларга янги масъуллар тайинланган.

Энг йирик тайинловлардан бири — Алишер Алланиязовнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосар этиб тайинланиши бўлган.

Андижон вилоятида ҳам бир нечта муҳим лавозимлар янгиланди.

Хусусан, Акмалжон Тўланов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Исомиддин Исманов эса вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари этиб белгиланди.

Шунингдек, Илёсбек Умрзақов Андижоннинг Марҳамат туманига ҳоким қилиб тайинланди.

Сирдарё вилоятида ҳам бир нечта раҳбар алмашинуви амалга оширилди:

Отабек Мавлонбердиев ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қомус Юлдашев эса Ховос тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...