Қўқондаги кўп қаватли уйда даҳшатли газ чақнаши содир бўлди
Ҳодисалар

Қўқондаги кўп қаватли уйда даҳшатли газ чақнаши содир бўлди

42

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 25 февраль куни соат 14:47 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 112 тизимига Қўқон шаҳар Бўстон маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ чақнаши ва унинг ортидан ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарув бўлинмалари ёнғинни тезкорлик билан бартараф этишган. Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни дақиқалардаги расмий маълумотларга кўра ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Вазият тўлиқ Фарғона вилояти ФВБ назоратида олинган.

Мутахассислар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва қўшимча маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...