Загрузка
Загрузка
Андижонда мулк тақсимоти учун 500 доллар пора эвазига "ёрдам" ваъда қилган судья ёрдамчиси ушланди
Ҳодисалар

Андижонда мулк тақсимоти учун 500 доллар пора эвазига "ёрдам" ваъда қилган судья ёрдамчиси ушланди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижон ва Жиззах вилоятларида суд тизими ва адвокатлар билан боғлиқ коррупция ҳолатлари аниқланди.

Биринчи ҳолат Андижон вилоятида қайд этилган. Туман судининг фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатида ишлайдиган судья ёрдамчиси маҳаллий аёлдан 500 доллар талаб қилган. У бу пул эвазига юқори лавозимдаги танишлари орқали собиқ турмуш ўртоғи билан мулк тақсимоти ишини унинг фойдасига ҳал қилиб беришини ваъда қилган.

Ёрдамчи аввалдан 200 долларни олган, қолган 300 доллар (3,8 миллион сўм)ни олаётган пайтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Иккинчи ҳолат Жиззахда содир бўлган. Бу ерда адвокат бир фуқаро билан тил бириктириб, колонияда жазо ўтаётган маҳкумдан муддатидан олдин озод қилиш учун 6 минг доллар талаб қилган. Улар суд тизимидаги алоқалари орқали оқлов ҳукми чиқаришга ишонтиришган. Бироқ пулни олаётган вақтда ДҲХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...