Загрузка
Загрузка
Андижонда Nexia-2 аввал мопедни, сўнг йўл четидаги велосипедчини уриб юборди
Ҳодисалар

Андижонда Nexia-2 аввал мопедни, сўнг йўл четидаги велосипедчини уриб юборди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Nexia-2 иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео ҳақида изоҳ берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қўрғонтепа туманидаги Д-137 йўлининг 48-километрида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 29 ёшли ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғига амал қилмай, чорраҳада чап томондан чиқиб келаётган мопед билан тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг ҳайдовчи автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган велосипедчини уриб юборган.

Натижада мопед ҳайдовчиси ва велосипедчи енгил тан жароҳат олган.

Ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Қоидабузар ҳайдовчи қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...