Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идораси ходими олдида бир неча фуқаро икки эркакни аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 8 июнь куни Асака туманида содир бўлган. Жанжал пайтида 24, 22 ва 23 ёшли уч эркак икки фуқарони калтаклаган. Ҳужумчилар 21 ёшли йигитга енгил, 28 ёшли эркакка эса ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.
Кадрларда жиноятчилар ерда ётган жабрланувчиларни аёвсиз калтаклаганини кўриш мумкин, гарчи воқеа жойида ички ишлар органи ходими ҳам ҳозир бўлган бўлса ҳам..
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (жамоат ахлоқ нормаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланадиган ўта сурбетлик билан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Можаро иштирокчиларидан уч нафари ҳибсга олинган.
27 август куни жиноят ишлари бўйича Асака туман суди уч нафар айбланувчини 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилди.
Изоҳлар мавжуд емас