Загрузка
Загрузка
Ангрендаги кўп қаватли уйнинг бутун бошли томи ёниб кетди
Ҳодисалар

Ангрендаги кўп қаватли уйнинг бутун бошли томи ёниб кетди

125
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида даҳшатли ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.

Воқеа жойидан олинган дастлабки видеотасвирлар ёнғиннинг жуда юқори шиддат билан тарқалганини кўрсатмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Ангрен шаҳрининг Дукент қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида кучли ёнғин юз берган. Тезкор ҳаракатлари натижасида аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилингаг ва олов қуршаб олинган.

Ёнғин 7 февраль куни соат 23:19 да "Улуғбек" МФЙ ҳудудидаги 4 қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари 11 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг биринчи галдаги вазифаси бинодаги барча фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш бўлган ва бу вазифа муваффақиятли бажарилган.

Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олинган бўлиб, ёнғин қолдиқларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Жароҳатланганлар ёки қурбонлар ҳақида расмий маълумотда қайд этилмаган, бироқ вазият тўлиқ ФВВ назорати остида экани таъкидланмоқда

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...