Исроил Вашингтонга ултиматум қўйди: ё Эрон ракеталари дастури тўхтатилади, ё унга қарши ёлғиз ўзи ҳужум қилади
Дунё

Исроил Вашингтонга ултиматум қўйди: ё Эрон ракеталари дастури тўхтатилади, ё унга қарши ёлғиз ўзи ҳужум қилади

38

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Исроил ҳукумати Эроннинг баллистик ракета дастури бўйича АҚШга сўнгги огоҳлантиришини йўллади: агар Теҳрон "қизил чизиқ"ни кесиб ўтса, Тель-Авив Вашингтоннинг розилигисиз бир томонлама ҳарбий зарба беради.

Исроил хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манбаларнинг таъкидлашича, Эроннинг ракета арсенали мамлакат мавжудлигига бевосита таҳдид солмоқда. Шу сабабли, Исроил томони Эрон билан тузиладиган ҳар қандай дипломатик келишувда баллистик ракеталар дастурини чеклаш қатъий шарт сифатида қўйилишини талаб қилмоқда. Акс ҳолда, Исроил армияси (ЦАХАЛ) Эроннинг стратегик объектларини йўқ қилиш учун "ҳаракат эркинлиги"ни ишга солади.

Исроил ҳарбий доиралари ҳозирги вазиятни Эроннинг ракета инфратузилмасига "ҳалокатли зарба" бериш учун тарихий имконият деб баҳоламоқда. Маълум қилинишича, сўнгги музокараларда исроиллик ҳарбийлар америкалик ҳамкасбларига Эроннинг ракета ишлаб чиқариш заводларини бомбардимон қилиш бўйича аниқ ҳужум режаларини тақдим этган. Бу Исроилнинг шунчаки сиёсий баёнот эмас, балки амалий ҳарбий ҳаракатларга тайёр эканидан далолатдир.

Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг АҚШга кутилаётган ташрифида Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, генерал-майор Омер Тишлернинг иштирок этиши вазият нақадар жиддийлигини англатади. Исроил томони АҚШга очиқ хабар йўлламоқда: агар Вашингтон Эроннинг "ракета таҳдиди"ни тўхтатмаса, Исроил буни ўз қўллари билан амалга оширади.

Исроил ҳарбийларининг асосий позицияси Эроннинг ракета қудрати бутунлай фалаж қилиш бўлиб қолмоқда

Бундан олдин АҚШнинг Теҳрондаги виртуал элчихонаси 6 февраль куни шошилинч баёнот билан чиқиб, ўз фуқароларини "ҳозироқ Эронни тарк этиш"га чақирганди. Бу огоҳлантириш нафақат мамлакат ичидаги хавфсизлик чораларининг кучайиши, балки Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ҳал қилувчи музокаралар олдидан юзага келган қалтис вазият билан изоҳланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...