Загрузка
Загрузка
Бухорода беш нафар ишчи канализация қувурига тушиб кетди. Учтаси ўлик ҳолда топилди
Ҳодисалар

Бухорода беш нафар ишчи канализация қувурига тушиб кетди. Учтаси ўлик ҳолда топилди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухорода қурилиш ишлари вақтида 5 нафар ишчи канализация қувурига тушиб кетди. Уч кишининг жасади топилган, яна икки кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ҳодиса 4 сентябрь куни тушга яқин шаҳарнинг 7-микрорайонида содир бўлган. "Файз бинокор Олтиариқ" корхонаси ишчилари янги қурилган кўп қаватли уйларни марказий қувурга улаб, эҳтиётсизлик оқибатида коллекторга тушиб кетган. Кучли оқим уларни коммуникациялар бўйлаб пастга олиб кетган.

Марҳумларнинг жасадлари Бухоро тумани "Зарманок" маҳалласи ҳудудидан топилган. Ҳолат юзасидан "Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...