Загрузка
Загрузка
Дори воситалари нархини асоссиз оширган 237 та дорихона аниқланди
Ҳодисалар

Дори воситалари нархини асоссиз оширган 237 та дорихона аниқланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириб қўллаш ҳолатлари фош этилди. Мазкур ҳуқуқбузарликлар солиқ органлари тизими томонидан аниқланиб, қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизимига юборилган хабарлар асосида ўрганилди.

Хусусан, 2026 йилнинг иккинчи чораги давомида тизимга келиб тушган маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида жами 237 та дорихонада (шундан 33 таси улгуржи ва 204 таси чакана савдо корхоналари) қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган. Ушбу дори масканлари томонидан 148 810 та ҳолатда дори воситаларининг нархи сунъий равишда қимматлаштирилиб, натижада 1,9 миллиард сўм миқдорида асоссиз даромад олингани маълум бўлган.

Қўмита томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва номуайян доирадаги харидорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Рақобат қўмитаси мазкур йўналишдаги назорат тадбирларини изчил давом эттиришини ҳамда бундан буён дори-дармон нархларини оширишга йўл қўйган дорихоналарнинг қора рўйхати жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилиб борилишини маълум қилган.

Олдинроқ Рақобат қўмитаси дори воситаларига белгиланган устамаларни асоссиз оширган олтита йирик фармацевтика корхонасининг лицензиясини бекор қилганди. Ўтказилган текширувлар натижасида мингга яқин дорихона истеъмолчилардан 8,5 миллиард сўм ортиқча пул олгани аниқланган эди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...