Загрузка
Загрузка
Фарғонада боғчанинг 13 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди
Ҳодисалар

Фарғонада боғчанинг 13 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 13 нафар боғча тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, воқеа 22 август куни Қизилтепа қишлоғидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда бошқа мутасадди тузилмалар билан биргаликда ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида комплекс текширув ўтказмоқда.

Текширув натижалари ва кўрилган чоралар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...