Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида юз берган муштлашув видеоси кенг тарқалмоқда. Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди.
Аслида воқеа январь ойи бошида оддий йўл талашишдан бошлангани аниқланган. Видеода кўринган кўплаб одамлар эса жанжални ажратишга ҳаракат қилган қўшнилар бўлиб чиққан.
Воқеа қуйидагича бошланган. Дастлаб, 4 январь куни, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 44 ёшли ва 23 ёшли фуқаролар автомобил бошқариш вақтида ўзаро йўл талашиб жанжаллашиб қолишган.
6 январь эса томонлар масалани ҳал қилиб олиш учун Қибрай туманидаги "Соҳибкор" маҳалласида учрашишган.
Суҳбат жараёнига 23 ёшли шахснинг қариндошлари аралашиши оқибатида учрашув жанжалга айланиб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жанжални бошлаган ва унда иштирок этган 5 нафар шахс терговга жалб этилган.
Ички ишлар органлари видеода кўринган бошқа шахслар (қўшнилар) вазиятни барқарорлаштиришга уринганини қайд этган.
Тергов ҳаракатлари якунига кўра айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишт ва қўшимча маълумот берилиши айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги оммавий муштлашув иши бўйича 8 нафар ўзбекистонликка умрбод қамоқ жазоси берилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас